Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг xarid.uzex.uz давлат харидлари электрон тизимида давлат буюртмачиси учун коррупцияга қарши ички назорат “комплаенс” вакилини қўшиш имкони яратилди.
Бунинг учун, давлат буюртмачиси шахсий кабинетининг “Созламалар” қисмида “Комплаенс” бўлими орқали масъул ходим ҳақида тўлиқ маълумотларни киритган ҳолда “роль” қўшади.
Ўз навбатида, давлат буюртмачиси томонидан қўшилган комплаенс бўлимининг масъул ходими ўзига тегишли электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитидан фойдаланган ҳолда xarid.uzex.uz тизимидаги “Ҳисоботлар” бўлими орқали давлат буюртмачисининг барча харид турлари бўйича маълумотларни юклаб олиш ва уларни ўз вақтида назорат қилиш имкониятидан фойдаланади.
Мазкур хизматнинг жорий этилиши давлат буюртмачилари учун қўшимча қулайлик яратиб, ташкилотларда фаолият юритаётган коррупцияга қарши ички назорат фаолиятини самарадорлигини оширади, харидларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш устидан назорат ўрнатишни кучайтиради.
Курилди: 3605