UZEX биржаси 2022 йилда корпоратив бошқарув бўйича энг яхши компания деб эътироф этилди
2023 йил 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (NAII) томонидан 2022 йил якунлари бўйича “Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
BatafsilБиржанинг avtoraqam.uzex.uz платформасида 66,3 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 66,3 млрд сўмлик 16 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.
Қаршида матбуот анжумани ўтказилди
Жорий йил 28 мартда Қаршида “Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ва биржада шаффофликни таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ҳамда тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари, брокер ва трейдерлар, савдо иштирокчилари, шу жумладан фермер ва тадбиркорлар иштирок этишди.
UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 март)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 486,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 55,9% га камдир. Бунда сотувларнинг 91,9% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 7,6% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Электрон давлат харидлари тизимида навбатдаги янгилик жорий этилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси электрон давлат харидларида иштирок этаётган давлат буюртмачилари ва етказиб берувчиларига қўшимча қулайликларни яратиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Биржанинг буғдой ва ун бозорларида барқарорлик сақланмоқда
Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг буғдой ва ун бозорлари барқарорликни намоён этиб келмоқда.
Биржанинг ташқи савдо фаолияти ўсмоқда
Жорий йилнинг бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 134,4 млн АҚШ долларлик ташқи савдо битимлари тузилди ва бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 13 фоизга кўпдир.
Йил бошидан буён 1,1 трлн сўмлик давлат маблағлари тежалди
2023 йил бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz электрон савдо тизимида жами 6,6 трлн сўмлик 163 мингдан зиёд битимлар тузилди. Тузилган битимларнинг ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 маротабага ўсди.
UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 март)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 371,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,5% га камдир. Бунда сотувларнинг 72,4% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 27,3% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.