Йил бошидан буён 1,1 трлн сўмлик давлат маблағлари тежалди | Новости

24 Мар 2023

2023 йил бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz электрон савдо тизимида жами 6,6 трлн сўмлик 163 мингдан зиёд битимлар тузилди. Тузилган битимларнинг ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 маротабага ўсди.

Давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг маблағларини тежалиши 2022 йилга нисбатан 1,3 маротабага ўсиб, 1,1 трлн сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, электрон давлат харидларида 11 мингдан зиёд маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва 104 та нозеридентлар иштирок этди.

Ўтказилган электрон давлат харидларининг 20 фоизи бюджет буюртмачилари, 80 фоизи корпоратив буюртмачиларининг улушларига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг йирик битимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (71 фоиз), Андижон (5 фоиз), Навоий (4 фоиз) ҳамда Қашқадарё ва Бухоро (3 фоиз) вилоятларида тузилган.

 

Кўрилди: 2101