Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 371,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,5% га камдир. Бунда сотувларнинг 72,4% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 27,3% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 629,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 90,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 788 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,0 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 442,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 162 600,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 32,5 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 657,2 минг сўмдан 609,1 минг сўмгача яъни 7,3% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 172 та харидор иштирок этди.
Суюлтирилган газ
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 9 036,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 8 644,0 тоннаси, яъни 95,7% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 226 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 564,7 минг сўмдан 4 040,7 минг сўмгача, яъни 11,5% га пасайган.
Шакар
Биржа савдоларига 10 002,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 9 992,0 тоннаси, яъни 99,9% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 476 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 701,3 минг сўмдан 12 109,3 минг сўмгача яъни 4,7% га пасайган.
Курилди: 1929