UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 март) | Новости

27 Мар 2023

Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 486,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 55,9% га камдир. Бунда сотувларнинг 91,9% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 7,6% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 431,1 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 31,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 815 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,7 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 366,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Цемент

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 49 541,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 16,5 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 655,3 минг сўмдан 647,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 201 та харидор иштирок этди.

Полиэтилен

Биржа савдоларига 1 755,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 585,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 596,5 минг сўмдан 17 254,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 77 харидор иштирок этди.

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 827,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 55 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 619,2 минг сўмдан 15 250,9 минг сўмгача пасайди.

Кўрилди: 1445