Xabarlar

ЎзРТХБ ўтган ҳафта давомида савдо ҳажмларнинг навбатдаги максимумига эришмоқда

10-16 март давомида тузилган битимларнинг ҳажми 191,8 млрд сўмни ташкил этди. Бу эса жорий ва ўтган йил учун энг юқори ҳафталик кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич олдинги ҳафтага нисбатан 26% га кўтарилган. Биржанинг деярли барча савдо платформаларида фаоллик қайд этилмоқда.

Batafsil

Кўргазма ярмарка савдоларининг ҳажми 15% га ўсди

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ да савдоларнинг умумий ҳажми пасайди ва бу ойнинг биринчи ҳафтаси учун хос холат ҳисобланади. Хусусан, 3-9 март кунлари давомида тузилган битимларнинг ҳажмлари 10,2 млрд сўмдан 152,6 млрд сўмгача камайди. Бироқ, кўргазма-ярмарка савдолари бўйича ижобий ўзгаришлар қайд этилиб, уларнинг умумий ҳажмлари 15% га кўтарилди.

Batafsil

Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг янги интерактив хизматлари

Ахборот очиқ-ойдинлигини таъминлаш ва ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида, “ЎзРТХБ” ОАЖ янги интерактив хизматларни ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш ишларини мунтазам равишда олиб бормоқда.

Batafsil

Жаҳон Банкининг миссияси Ўзбекистон республика товар хомашё биржасига ташриф буюрди

3 март, душанба куни Европа ва Марказий Осиё минтақаларида харидлар бўйича бош мутахассис Нагараджу Дуталури бошчилигидаги Жаҳон банкининг давлат электрон харидлари масалалари бўйича миссияси “ЎзРТХБ” ОАЖ га ташриф буюрди

Batafsil

Корпоратив харидлар бўйича ҳафталик максимумга эришилди

24 февралдан 2 мартгача бўлган давр ичида “ЎзРТХБ” ОАЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 11,2 млрд сўмга камайиб, 162,8 млрд сўмни ташкил этди. Бироқ, давлат ва корпоратив харидлари бўйича ўсиш кузатилмоқда.

Batafsil

ЎзРТХБ савдо иштирокчилари фаолликни кучайтирмоқдалар

17- 23 феврал давомида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 160,4 млрд сўмдан 174 млрд сўмгача кўтарилди. Ўтган ҳафта мобайнида биржанинг барча савдо майдончаларида ижобий динамика кузатилди.

Batafsil

Ўтган ҳафта давомида ЎзРТХБ да ўсиш суръатлари тикланди

10-16 феврал давомида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 160,4 млрд сўмни ташкил этди ва бу олдинги ҳафтага нисбатан 18,5% га кўп демакдир. Кўрсаткичларнинг ўсиши биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида кузатилмоқда.

Batafsil

Электрон харидлар ўсиш кўрсаткичларини намоён этди

3-9 феврал давомида савдо иштирокчиларининг фаоллиги пасайганлиги сабабли УзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 13,7% ёки 135,3 млрд сумгача камайди. Корпоратив харидлар бўйича электрон савдолар бундан мустасно бўлиб, ҳафта давомида ушбу тизимда тузилган битимларнинг умумий ҳажми бир ярим карра кўтарилди.

Batafsil

Объем торгов УзРТСБ за прошлую неделю составил 156,7 млрд сумов

После продолжительного роста на протяжении последних недель, за период с 27 января по 2 февраля объем заключенных сделок на УзРТСБ снизился.

Batafsil