Электрон харидлар ўсиш кўрсаткичларини намоён этди | Новости

17 Фев 2014

3-9 феврал давомида савдо иштирокчиларининг фаоллиги пасайганлиги сабабли УзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 13,7% ёки 135,3 млрд сумгача камайди. Корпоратив харидлар бўйича электрон савдолар бундан мустасно бўлиб, ҳафта давомида ушбу тизимда тузилган битимларнинг умумий ҳажми бир ярим карра кўтарилди.

Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган давр давомида спот бозорида 115,9 млрд сўмлик товарлар сотилган ва бу тузилган битимларнинг умумий ҳажмини 85,6% ташкил қилади. Ҳафта давомида айрим сотувчи-заводлар мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни биржа савдоларига қўйишда танафус олдилар ва ушбу ҳолат ой бошида уларнинг сотиш ҳажмларини шаклланиши билан боғлиқ эди. Шу сабабли озиқ-овқат маҳсулотларининг улушлари 20%-дан 5%-га пасайиб кетди. Қурилиш моллари эса биржа бозорининг деярли ярмини эгалладилар. Суюлтирилган газ ва полиэтилен бозорлари алоҳида эътиборга лойиқ. Савдоларни қарийб икки маротабага ўсиши натижасида, уларнинг бозордаги ялпи улуши 8-дан 18%-гача кўтарилди.
Биржанинг валюта савдо майдончаси орқали экспортга сотилган маҳалий маҳсулотларнинг умумий қиймати 2,2 млн долларни ташкил этди. Экспорт қилинган позицияларга тўхталадиган бўлсак, ўтган ҳафта давомида МЧЖ ҚК «Shortan Gaz Mahsulot» 346,8 минг долларлик суюлтирилган газ ва Фарғона НҚЗ 1,8 млн долларлик индустриал мойлар сотувини амалга оширишди.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Ўтган савдо ҳафталигида кўргазма-ярмарка савдоларининг кўрсаткичлари олдинги ҳафтага нисбатан бир оз пасайди. Тузилган битимларнинг ҳажми 7,9 млрд сўмни ташкил этди. Бироқ, экспорт савдолари аксинча 2,2 млрд сўмгача, яъни 12,5% кўтарилди.
Ўтган ҳафта ҳам тузилган битимларнинг энг кўп ҳажми ва миқдори бўйича етакчилик Тошкент филиалига тегишли бўлди. Битимларнинг ҳажми бўйича рейтингда иккинчи ўринни Андижон филиали эгаллади. Учинчи ўринни эса Фарғона ва Бухоро филиаллари ўзаро бўлиб олдилар. Шунингдек Бухоро филиали битимларнинг миқдори бўйича иккинчи ўринни, Фарғона ва Андижон филиаллари учинчи ўринни эгалладилар.
Юқори талабга эга бўлган товарлар рўйхатида машинасозлик маҳсулотларини иккинчи ўринга туширган ҳолда металлургия маҳсулотлари бошчилик қилдилар. Учинчи ўринда эса 659,3 млн сўм ҳажми билан полимерлар ва пластмасса гуруҳи турмоқда. Кўрсатиб ўтилган ушбу товар гурухларининг умумий ҳажмлари 5,6 млрд сўмни ёки ҳафта мобайнида ЎзРТХБ жами битимлар хажмидан 70,9% ни ташкил этди. Ҳафтанинг энг катта ҳажмли битими 2,2 млрд сўм қийматида Тошкент филиалида тузилди.  

Давлат ҳаридлари
3-9 феврал давомида давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг ҳажми 5,2 млрд сўмни ташкил этди ва бу олдинги ҳафтага нисбатан 137,3 млн сўмга кам демакдир. Шу билан бирга савдоларда иштирок этган бюджет маблағларини олувчиларининг умумий сони 12-ташкилотга камайди. Бюджет маблағларини тежаш ҳажми эса 1,3 млрд сўмга етди. Умумий тузилган битимлар ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 94,2%-ташкил этмоқда.
Тузилган битимларнинг ҳажми бўйича айрим ўзгаришлар содир бўлди. Пойтахтдаги етказиб берувчилар етакчилик мавқеини қайта тиклаб олдилар, Қорақолпоғистон Республикасининг етказиб берувичлари эса иккинчи ўринни эгалладилар. Ўтган ҳафтанинг етакчилар учталиги рўйхатини Сурхондарё вилоятининг етказиб берувчилари якунламоқдалар.
Тузилган битимларнинг таҳлилига кўра кўриб чиқилган давр ичида энг йирик битимлар Бухоро шаҳрига тўғри келмоқда. Улар ичидан энг аҳамиятлиси 169,8 млн сумга портатив микрохирургия тизимини етказиб бериш учун тузилган битим ҳисобланади.
Бюджет маблағларини тежаш бўйича максимал кўрсаткич ультратовушлик офтальмологик сканерини сотиш учун тузилган битимида эришилган. Тежалган маблағларнинг ҳажми 26,5 млн сўмни ташкил этди. Касаллик тарихи ёзиладиган бланкалар ҳафтанинг энг ликвид маҳсулоти деб топилди. Ушбу маҳсулот буюртмаси бўйича 31-та таклиф тушган ва бу ўтган ҳафтанинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар бўйича электрон савдолар ўтган ҳафтани ижобий динамика билан якунлади. Савдо ҳажми 60% га кўтарилиб, 6,4 млрд сўмни ташкил этди. Ўз навбатида пул маблағларни тежаш сезиларли даражада ўсди ва 1,2 млрд сўмни, ёки электрон харидларнинг бошланғич нархидан 16% ташкил қилди.
Тузилган битимлар сони 239-дан 305-гача кўтарилди. Ушбу битимлар бўйича ўртача 6 мингдан зиёд таклифлар келиб тушди, уларнинг энг кўп сони эса 33-гача етди. Ҳафтанинг энг йирик битими пойтахтда тузилган бўлиб, унинг қиймати 387 млн сўмни ташкил этди. Ушбу битим бино таъмирлаш иши буйича тузилган эди.
Вилоятлар бўйича пойтахтнинг улуши деярли ўзгармади ва 54%-ташкил этди. Қашқадарё ва Бухоро вилоятларининг ҳар бирини улуши 11% га тенг бўлди, Фарғона вилоятининг улуши 8% га етди. Кейинги ўринларда Андижон, Хоразм ва Навоий вилоятлари рўйхатни давом эттирмоқдалар ва уларнинг умумий улушлари 17% ни ташкил қилди.
Ҳафта натижаларига кўра товар гурухлари бўйича етакчилар таркиби деярли ўзгармади. Электротехник жиҳозларнинг улуши 20%, полиграфия маҳсулотлари - 13%, оргтехника – 11% ва машинасозлик маҳсулотлари – 10% ташкил этди.

Курилди: 17994