Биржа фаолияти бўйича матбуот анжумани ўтказилди
2022 йил 10 октябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий офисида “Биржа савдолари ва электрон тижорат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
BatafsilДавлат харидлари тизимидаги навбатдаги ўзгаришлар
Давлат харидлари тизимига киритилаётган қатор ўзгаришларнинг навбатдагиси билан таништиришда давом этамиз. Мазкур ўзгаришлар давлат харидларида иштирок этаётган буюртмачи ва иштирокчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Давлат харидлари бўйича навбатдаги семинарлар ўтказилди
Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги билан биргаликда “Тадбиркорлик субъектларининг электрон давлат харидлари тизимидаги иштирокини кенгайтириш” мавзусида навбатдаги ўқув семинарларини Қорақолпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ўтказди.
Коррупцияга қарши курашиш мавзусида амалий семинар ўтказилди
Жорий йил 3 октябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари мавзусига бағишланган амалий семинар ўтказди.
UZEX ҳафталик дайжести (26 сентябрь-2 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 26 сентябрь-2 октябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 983,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,4% га кўпдир.
Давлат харидлари тизими такомиллаштирилмоқда
Давлат харидларининг etender.uzex.uz электрон савдо тизимида норезидент иштирокчиларнинг таклифларини холис баҳолашнинг янги тизими жорий қилинди.
Жиззах ва Тошкент вилоятларида тадбиркорларни давлат харидларига кенг жалб этиш масаласи муҳокама қилинди
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг Жиззах филиалида “Тадбиркорлик субъектларининг электрон давлат харидлари тизимидаги иштирокини кенгайтириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
UZEX ҳафталик дайжести (19 – 23 сентябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 19 – 23 сентябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 677,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,2% га камдир.
Биржанинг Самарқанд филиалида пресс-тур ва давра суҳбати ўтказилди
Жорий йил 23 сентябрда “Биржада шаффофликни таъминлаш ва очиқ электрон савдоларини ўтказиш амалиёти” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Самарқанд филиалига пресс-тур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди.