Давлат харидлари тизимига киритилаётган қатор ўзгаришларнинг навбатдагиси билан таништиришда давом этамиз. Мазкур ўзгаришлар давлат харидларида иштирок этаётган буюртмачи ва иштирокчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Эндиликда йирик солиқ тўловчилар тоифасидаги жамиятларнинг таркибидаги филиаллар юридик мақоми мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам давлат харидларини (xarid.uzex.uz ва etender.uzex.uz) амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар.
Бунда, давлат харидлари электрон тизимида буюртмачи томонидан таркибий филиалларини қўшиш ва уларга тегишли рухсатлар бериш орқали назорат функцияларидан фойдаланган ҳолда харидларни ташкиллаштириш имконияти мавжуд.
Бунда, буюртмачи ўз таркибий филиалларини давлат харидлари электрон тизимига қўшиши ва уларга тегишли рухсат бериши керак бўлади. Бунинг учун буюртмачи xarid.uzex.uz электрон тизимидаги шахсий кабинетига кириб, “Созламалар” бўлимидаги “Филиал” қаторига филиал маълумотларини киритади.
Сўнг, “Менежерлар” бўлими орқали “Менежерни қўшинг” бўлимига филиал номидан иш юритувчи шахс, яъни буюртмачи номидан электрон рақамли имзо орқали харидларни амалга оширадиган масъул ходим қўшилади.
Эндиликда etender.uzex.uz электрон савдо тизимида давлат буюртмачиси эълон жойлаштириш вақтида “Товарлар ва буюмлар” бўлимида ҚҚС тўғрисида маълумотларни кўрсатиш имконига эга. Натижада иштирокчилар ҚҚС ҳақида маълумотга эга бўлган ҳолда ўз таклифларини беришлари мумкин.
Яна бир янгиликлардан бири – бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизими яратилди. Бунда, бюджет буюртмачилар манзилли рўйхатни тегишли ташкилотлар билан тасдиқлаш ва келишишни электрон тизим орқали амалга ошириб боради.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 3210