“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг Жиззах филиалида “Тадбиркорлик субъектларининг электрон давлат харидлари тизимидаги иштирокини кенгайтириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҳудудий филиали ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилик вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинар давомида давлат харидларининг ягона электрон тизими платформаси бўйича юзага келаётган шикоят ва таклифларини кўриб чиқиш борасида ҳам маъруза қилинди.
“ЎзРТХБ” АЖ Жиззах филиали бошқарувчисининг маълумотига кўра, жорий йил 7 ойи давомида давлат харидлари бўйича қиймати 18 760,2 млрд. сўмга тенг қарийб 510 мингга яқин битимлар тузилди.
Таъкидлаш керакки, жорий йилда давлат харидлари тизимига қатор ўзгариш ва қулайликлар киритилди. Ягона солиқ тўловчига айланган буюртмачиларнинг филиаллари давлат харидларида мустақил иштирок этиш имконияти соддалаштирилди.
Шунингдек etender.uzex.uz электрон савдо тизимида лотлар бўйича ҚҚС ҳақида маълумотлар акс этади.
Бундан ташқари, etender.uzex.uz электрон савдо тизимида буюртмачи томонидан савдога чиқарилган лотлар бўйича харид комиссия аъзоларини ўзгартириш имконияти қўшилди.
Жорий йил 29 сентябрь куни худди шундай семинар Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ҳам ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сон Қарори тўғрисида маълумотлар берилди.
Йиғилишда давлат харидлари билан боғлиқ саволларга, шу жойнинг ўзида мутахассислар томонидан жавоблар берилди. Шундан сўнг тадбиркорлик субъектлари ва буюртмачи ташкилотларнинг ходимлари томонидан берилган таклифлар муҳокама қилинди.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 2174