Давлат харидларида иштирок этаётган буюртмачи ва иштирокчиларга қўшимча қулайликлар яратиш йўлида etender.uzex.uz тизимида такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Давлат харидларининг etender.uzex.uz электрон савдо тизимида норезидент иштирокчиларнинг таклифларини холис баҳолашнинг янги тизими жорий қилинди.
Норезидент иштирокчиларнинг таклифларини тўғри баҳолаш мақсадида давлат буюртмачиси эълон жойлаштириш вақтида "Норезидентлар учун қўшимча харажатлар" ячейкасига тегишли белги қўйиш орқали харажат номи, ҳисоблаш тури ҳамда харажатлар қийматига маълумотлар киритишни амалга оширади. Шу тариқа буюртмачи томонидан норезидентлар учун белгиланган қўшимча харажатлар эълонда акс этади. Тизим норезидент иштирокчиларнинг таклифларини буюртмачи томонидан киритган қўшимча харажатларни инобатга олган ҳолда ҳисоблайди.
Бундан ташқари, etender.uzex.uz электрон тизимида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомга асосан харид комиссиясининг аъзолари ва масъул котиби харид комиссиясининг ваколатига киритилган масалаларни кўриб чиқиш учун ёпиқ чат орқали мулоқот қилиш имкониятига эга бўлди.
Яна бир ўзгаришлардан бири шундан иборатки, etender.uzex.uz электрон савдо тизимида буюртмачи комиссия аъзоларини ЖШШИР рақамлари орқали рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунда, буюртмачи томонидан комиссия аъзосини қўшаётганда, ЖШШИР ва паспорт серия рақамини киритиш орқали паспорт маълумотлари акс этади.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 2537