Ўтган ҳафта давомида, яъни 26 сентябрь-2 октябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 983,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,4% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 79,0% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 20,7% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 646,9 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 120,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 698 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5,6% биринчи тоифадаги авторақамларга; 9,0% иккинчи; 6,9% учинчи; 8,2% тўртинчи; 22,8% бешинчи ва 47,5% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 358,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 6 616,0 тонна пахта ёғи қўйилди, ундан 3 609,0 тоннаси сотилди, яъни 54,6% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 42 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 722,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 442,0 минг сўмдан 13 729,8 минг сўмгача, яъни 16,5% га пасайганини таъкидлаш лозим.
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 353,7 минг тонна цемент қўйилди ва улардан 180,0 минг тоннаси, яъни 51% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 36,0 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 605,1 минг сўмдан 589,9 минг сўмгача, яъни 2,5% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 300 харидор иштирок этди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 2 014,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 2 009,0 тоннаси, яъни 99,7% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 402,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 23 823,0 минг сўмдан 21 889,1 минг сўмгача, яъни 8,1% га пасайганини таъкидлаш лозим.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 2265