Хабарлар


Биржада 2023 йил 6-ойлик якунлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди

2023 йил 28 июлда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари учун “Биржа савдолари ва электрон тижорат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил

Биржанинг Фарғона филиалига пресс-тур ташкиллаштирилди

Жорий йил 25 июлда “Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ва биржада шаффофликни таъминлаш” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Фарғона филиалига пресс-тур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил

Давлат харидлари мавзусида вебинар ўтказилди

Жорий йил 20 июль куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий офисида давлат харидлари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган вебинар ўтказилди.

Батафсил

Биржада буғдойнинг нархи пасаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июндаги 227-сон қарорига мувофиқ жорий йил 3 июлдан бошлаб 2023 йил буғдой ҳосилидан вақтинчалик сақлашга топширилган 3-синф буғдой Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари орқали сотила бошлади.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 июль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 605,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 118,0% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 73,9% биржа савдоларига, қолган 26,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Давлат харидларининг еtender.uzex.uz савдо тизимида харидларни кузатиб бориш имкони жорий қилинди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича еtender.uzex.uz электрон савдо тизимида харидларни кузатиб бориш бўйича алоҳида «функция» қўшилди.

Батафсил

03-17 июлда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

03-17 июлда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (26 июнь – 02 июль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 26 июнь – 02 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 195,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 52,9% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 95,7% биржа савдоларига, қолган 4,3% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Хорижий экспертлар иштирокида Самарқандда семинар ўтказилди

2023 йил 27 июнда АҚШ экспертлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Самарқанд филиалига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси мутахассислари, брокерлари ва савдо иштирокчилари учун товар деривативлар бозорлари бўйича ўқув-амалий семинарлар ўтказиш ва уларда мазкур соҳада зарур билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат бўлди.

Батафсил