Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 январь – 4 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 4 694,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 55,5% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 92,0% биржа савдоларига, қолган 8,0% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2 027,0 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 91,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 550 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 18,8 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 4 319,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Суюлтирилган газ
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 8 380,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 8 181,0 тоннаси, яъни 97,6% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 228 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 633,0 минг сўмдан 6 132,2 минг сўмгача пасайган.
Пахта ёғи
Биржа савдолари орқали 2 305,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 489,8 минг сўмдан 10 553,4 минг сўмгача пасайди.
Шелуха
Ҳафта давомида биржа савдоларига 11 362,0 тонна пахта чигити шелухаси қўйилди ва унинг 3 442,0 тоннаси, яъни 30,3% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуха бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 962,9 минг сўмдан 2 468,2 минг сўмгача пасайди. Шелуханинг ўртача кунлик сотув ҳажми 688,0 тоннани ташкил қилди.
Курилди: 4188