Ўтган ҳафта давомида, яъни 12 – 18 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 896,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 33,3% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 66,6% биржа савдоларига, қолган 33,4% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 788,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 387,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 5 043 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 20,0 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 593,9 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Суюлтирилган газ
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 6 675,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 5 791,0 тоннаси, яъни 86,8% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 190 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 700,3 минг сўмдан 5 352,6 минг сўмгача пасайган.
Буғдой
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 34 032,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 41 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 6 806,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 988,6 минг сўмдан 2 957,2 минг сўмгача пасайди.
Шакар
Биржа савдоларига 17 980,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 6 190,0 тоннаси сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 6 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13 600,0 минг сўмдан 13 391,4 минг сўмгача пасайган.
Курилди: 4629