Хабарлар


“ЎзРТХБ” АЖ ва «COSCOM» МЧЖ (Ucellтм) ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

2019 йил 23 май куни биржанинг бош офисида “ЎзРТХБ” АЖ бошқарув раиси Фарохидин Ибрагимов, ва «COSCOM» МЧЖ (Ucellтм) бош директори Владимир Кравченко ўртасида “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖнинг ахборот тизимида пуллик абонент рақамларини сотиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукционни ташкиллаштириш тўғрисида келишув имзоланди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ давлат харидлари бўйича семинар ўтказди.

2019 йил 20 май куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимияти биносида давлат харидлари йўналишидаги мутахассислар учун семинар-тренинг ўтказилди. Ўқув семинари “ЎзРТХБ” АЖ Тошкент филиали ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан ташкиллаштирилди

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ етакчи хорижий биржалари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатди

2019 йил 9 – 10 май кунлари “ЎзРТХБ” АЖ вакиллари Чикаго шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтган Фьючерс бозорлари халқаро уюшмасининг (AFM) 22-чи йиллик анжуманида иштирок этишди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 13 МАЙ - 19 МАЙ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

ИТОГИ ТОРГОВ С 13 МАЯ ПО 19 МАЯ 2019 ГОДА

Батафсил

Электрон кўргазма-ярмарка савдо платформасида ҳорижий ишлаб чиқарувчилардан янги буюртмалар.

«ЎзРТХБ» АЖ нинг «Латэмрупп» МЧЖ Белорусия савдо майдончасида, Электрон кўргазма-ярмарка савдоларида Белорусия Республикасининг «Щучинский маслосырзавод» ОАЖ ишлаб чиқарувчисидан янги буюртмалар қўйилмоқда.

Батафсил

Қимматбахо металлар биржа савдолари орқали мувофаққиятли сотилмоқда

Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖ да сотув якуни бўйича 200 гр Au-1 маркали олтин сотилди. Тилланинг қиймати 69,6 млн сўмга тенг бўлди, биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди. Биржа котировкаси деярли бошланғич баҳода сақланган – 1 гр олтин 348 минг сўмни ташкил қилган.

Батафсил

2019 ЙИЛ 06 МАЙ - 12 МАЙ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 06-12 майларида “ЎзРТХБ” АЖ да 796,5 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 12,9% ошган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 315,1 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ Инха Университети талабалари учун биржа фаолияти бўйича учрашув ўтказилди.

“ЎзРТХБ” АЖ вакиллари Тошкент шаҳридаги Инха Университетига ташриф буюрдилар. Талабаларга биржа фаолиятини таништириш тақдимоти бўлиб ўтди. Биржа фаолияти бўйича видеороликлар намойиш этилди, барча савдо майдончалари ҳақида тушунча берилди, биржа савдоларини ташкиллаштириш, давлат харидлари, кўргазма-ярмарка савдолари, автомобиллар давлат рақамлари аукциони, шунингдек брокерлик идоралари фаолияти тўғрисида ва бошқалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Батафсил

«ЎЗРТХБ» АЖ ЖАМОАСИ СИЗНИ, ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ ВА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДАГИ БУЮК ҒАЛАБАНИНГ 74 ЙИЛЛИГИ БИЛАН САМИМИЙ ТАБРИКЛАЙДИ!

«ЎЗРТХБ» АЖ ЖАМОАСИ СИЗНИ, ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ ВА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДАГИ БУЮК ҒАЛАБАНИНГ 74 ЙИЛЛИГИ БИЛАН САМИМИЙ ТАБРИКЛАЙДИ!

Батафсил