2019 ЙИЛ 29 ИЮЛЬ - 4 АВГУСТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2019 йилнинг 29 июлдан 4 августгача бўлган даврда “ЎзРТХБ” АЖ да 784,7 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 416,1 млрд сўмни ташкил этди.
БатафсилАи-91 русумли бензин бозор нархларида баҳоланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ 2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 русумли автомобиль бензиннинг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланади.
«ЎзРТХБ» АЖ вакиллари Нью-Йоркда инвестицион форумда иштирок этдилар
2019 йилнинг 22 июль куни Нью-Йорк шаҳрида "Ўзбекистон капитал бозоридаги имкониятлар" мавзусида инвестицион форуми бўлиб ўтди.
UZEX биржасида 120 дан зиёд мобиль рақамлари сотилди
“ЎзРТХБ” АЖнинг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида янги платформа ишга туширилган пайтидан буён «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) уяли алоқа операторининг 196,7 млн сўмлик 121 та мобиль рақамлари сотилди.
Давлат харидлари бўйича форум ўтказилди
2019 йил 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан “Давлат харидлари – тадбиркор бизнеси ривожи учун кенг имкониятлар пойдевори” мавзусида форум ўтказилди.
2019 ЙИЛ 22 ИЮЛЬ - 28 ИЮЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2019 йилнинг 22-28 июлларида “ЎзРТХБ” АЖ да 813,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 17,9%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 12,1% га ўсиб, 394,3 млрд сўмни ташкил этди.
Чорва озуқаси учун буғдойни биржа савдолари орқали сотилиши тўғрисида
Биржа савдоларининг бозор иқтисодиётининг ажралмас қисми сифатида миллий иқтисодиётимизда тутган ўрни тушунтирилишига қарамасдан, айрим ОАВ масалани батафсил ўрганиб чиқмасдан, биржа ҳақида юзаки тайёрланган материалларни нашр этишни давом эттирмоқда.
2019 ЙИЛ 15 ИЮЛЬ - 21 ИЮЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2019 йилнинг 15-21 июлларида “ЎзРТХБ” АЖ да 690,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 351,9 млрд сўмни ташкил этди.
Биржа савдоларида пахта толасини сотилиш ҳолати ва динамикаси
2019 йил январь-июнь ойлари даврида “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдоларида ички бозор учун жами 284,3 минг тонна пахта толаси сотилган ва ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 4,0 маротабага ошган. Маҳсулотни биржа савдолари орқали сотилишининг ўртача ойлик ҳажми 47,4 минг тоннани ташкил этган.