Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича қарор қабул қилинди | Новости

06 Май 2019
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, кичик бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республика Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302 сонли “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. 
 
Мазкур қарорга мувофиқ маҳаллий етказиб берувчиларнинг иштирокини ва нарх шаклланишида шаффофликни таъминлаш учун давлат буюртмачилари томонидан импорт товарларни харид қилиш тўғрисидаги истаклар давлат харидлари махсус ахборот порталида ҳам жойлаштирилади. 
 
Шу билан бирга, олти ой муддатда давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган электрон кооперация порталини ишлаб чиқилади ва уни қўллаб-қувватлаш таъминланади. Кенг функционал имкониятлар ва излаш тизимига эга мазкур портал муҳим ахборот ресурси сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг янада ривожланиши ва товар бозорларида шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот-хизмати

Курилди: 9654