2019 йил 24-26 апрель кунларида Тошкентда «EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019» иккинчи халқаро россия-ўзбекистон саноат кўргазмаси ва «Russia Smart Innovation» Тошкент бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган ушбу тадбирд Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Россия экспорт маркази ва "Зарубеж-Экспо" акциядорлик жамияти билан биргаликда ташкиллаштирилди.
Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларининг турли ҳудудларидан 400 дан зиёд компаниялари кўргазмада иштирок этишди. Кўргазмада саноатнинг турли тармоқлари, шу жумладан энергетика, нефть ва газ, машинасозлик, металлургия, қурилиш, инновацион технологиялар и виртуал реаллик, транспорт, телекоммуникация ва алоқа, агросаноат комплекси, кимё саноати, тиббиёт ва фармацевтика, таълим ва фан намоён этилди.
Бизнес Форум дастурида тематик давра суҳбатлари, ихтисослаштирилган рақамли иқтисод, минтақалараро ҳамкорлик, ахборот хавфсизлиги, “рақамли ҳукумат”, “оқилона шаҳар” технологиялари, транспортда рақамли ечимлар бўйича панель сессиялари ўтказилди.
“ЎзРТХБ” АЖ раҳбарияти ва мутахассислари ҳам мазкур бизнес-форумда фаол иштирок этдилар. Рақамли иқтисод бўйича ўтказилган панель сессиясида “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарув Раиси Фарохидин Ибрагимов биржа фаолиятида инновацион ечимларни жорий этишга бағишланган маъруза билан сўзга чиқди.
Таъкидлаб ўтилганидек, биржа технологиялари транзакциялар ҳаражатларини қисқартириш, уларнинг шаффофлигини таъминлаш, ҳамда кўплаб сотувчи ва харидорларни жалб қилиш эвазига товар бозорларида соф рақобат муҳитини яратиш имкониятларини беради. Бундан ташқари биржанинг хорижий савдо майдончалар тармоғи орқали тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчилар биржа савдолари ва электрон тижоратнинг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларининг товар бозорларида эркин иштирок этиш мумкин.
Биржа раҳбарининг маърузаси якунланиши билан форум иштирокчиларига Ўзбекистон биржаси фаолияти тўғрисида презентацион видеоролик намоён этилди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 10229