2019 ЙИЛ 14 - 20 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2019 йилнинг 14-20 октябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 916,3 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 13,5%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 27% га ўсиб, 439,1 млрд сўмни ташкил этди.
Батафсил“ЎзРТХБ” АЖ нинг 2019 йил 9 ойлик якунлари
“ЎзРТХБ” АЖ умумий савдо айланмаси ҳажми 2019 йилнинг 9 ойлик якунига кўра 31 642,2 млрд сўмни ташкил қилди ва 2018 йилнинг 9 ойлик якунига нисбатан 41% га ўсди. Кичик ва хусусий тадбиркорлар иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда 36% га ўсиб, 15 504,7 млрд сўмни ташкил этди.
Фьючерс савдолари бўйича халқаро эксперт Самарқандда мастер класс ўтказди
Фьючерс савдолари бўйича халқаро эксперт Александр Белозерцев Ўзбекистонга ташрифи доирасида Самарқандда “ЎзРТХБ” АЖ брокерлари учун мастер класс ўтказди. Ушбу тадбирнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад трейдерларга ва бошқа биржа савдолари иштироқчиларига янги молиявий савдо воситаларини ўргатиш эди.
Халқаро эксперт фьючерс савдолари бўйича семинар ўтказди
2019 йил 17 октябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий офисида фьючерс савдолари бўйича халқаро эксперт ва Чикаго товар биржаси (CME Group) нинг мутахассиси Александр Белозерцев иштирокида “Ўзбекистонда фьючерс шартномаларини жорий қилиш имкониятлари ва истиқболлари” мавзусида семинар ўтказилди. Анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад маҳаллий мутахассисларга фьючерс савдолари юзасидан маслахат бериш ва “ЎзРТХБ” АЖ да муддатли шартномаларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
"ЎзРТХБ" АЖ Бошқарув Раисини тайинлаш тўғрисида
«ЎзРТХБ» АЖ Кузатув кенгашининг 16.10.2019 йилдаги баённомасига мувофиқ Бадриддинов Зиёвиддин Боситович “ЎзРТХБ” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинланди.
Ун ва дон бозор нархларида баҳоланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 октябрдан:
2019 ЙИЛ 7 - 13 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2019 йилнинг 7-13 октябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 807,2 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 19,6%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 11,3% га ўсиб, 345,7 млрд сўмни ташкил этди.
Товар-хом ашё биржалар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди
Биржа фаолиятини янада ривожлантириш ва нарх шакллантиришнинг бозор механизмларини яратиш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни сотиб олишда тенг шароитлар яратиш ҳамда республикада биржа савдосини фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Президенти 2019 йил 8 октябрда “Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484 сонли қарорини қабул қилди.
Ҳафталик котировкалар: қурилиш молларига талаб сақланмоқда
2019 йил 30 сентябрь – 4 октябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖ да ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.