“ЎзРТХБ” АЖ давлат харидлари бўйича семинар ўтказди. | Новости

22 Май 2019

2019 йил 20 май куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимияти биносида давлат харидлари йўналишидаги мутахассислар учун семинар-тренинг ўтказилди. Ўқув семинари “ЎзРТХБ” АЖ Тошкент филиали ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан ташкиллаштирилди.

Семинарнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад бу давлат харидлари соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларда амалий кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат бўлди. Тадбирда Тошкент вилояти шаҳар ва туман молия бўлимлари мутахассислари, бухгатерлари, давлат ва корпоратив буюртмачиларининг бошқа вакиллари иштирок этдилар.

“ЎзРТХБ” АЖ Тошкент филиали Директори Фарход Махамедов ўз нутқида семинар иштироқчиларига давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz нинг хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Электрон давлат харидлари механизми, шу жумладан, онлайн аукцион ва онлайн дўкон орқали харид қилиш тартиби тушунтирилди.

Давлат харидлари бўйича операторнинг савдо тизими бўйича ўтказилган тақдимот мобайнида буюртмаларни электрон тизимга жойлаштириш масалалари, нархларнинг шаклланиш механизми, ҳамда биржани интерактив хизматлари кўриб чиқилди. Давлат харидларининг барча масалалар бўйича куннинг 24 соати мобайнида маслаҳатлар берувчи Call-марказ фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, давлат харидлари бўйича мутахассисларга порталнинг шахсий кабинетидан фойдаланиш, битимларни тузиш ва тузилган шартномалар бўйича тўловларни амалга ошириш масалалари юзасидан амалий маслаҳатлар берилди.

Тадбир якунида биржа мутахассислари ва семинар иштироқчилари давлат харидлари бўйича биржа савдоларинининг электрон савдо тизимини такомиллаштириш ва мижозларнинг шахсий кабинетининг функционаллигини кенгайтириш бўйича фикрлар алмашуви бўлиб ўтди.

Биржа мутахассислари семинар иштирокчилари қизиқтирган барча саволларга жавоб бердилар, киритилган таклиф ва мулоҳазалар кўриб чиқиш ва улар юзасидан тегишли қарорлар чиқариш учун қабул қилинди.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 17685