Қимматбахо металлар биржа савдолари орқали мувофаққиятли сотилмоқда | Новости

14 Май 2019

Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖ да сотув якуни бўйича 200 гр Au-1 маркали олтин сотилди. Тилланинг қиймати 69,6 млн сўмга тенг бўлди, биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди. Биржа котировкаси деярли бошланғич баҳода сақланган – 1 гр олтин 348 минг сўмни ташкил қилган.

Харидорлар бўйича маълумот. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги №186-сонли “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан, саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, юридик шахслар ва якка тадбиркорлар — қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар биржа савдоларида қимматбаҳо металларнинг харидорлари ҳисобланадилар.

Заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар савдоларда иштирок этиш учун биржага Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан бериладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тақдим этишлари керак.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар савдоларда иштирок этиш учун биржага Агентликнинг Давлат асиллик палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тақдим этиши керак.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 10079