Электрон кўргазма-ярмарка савдо платформасида ҳорижий ишлаб чиқарувчилардан янги буюртмалар. | Новости

15 Май 2019

«ЎзРТХБ» АЖ нинг «Латэмрупп» МЧЖ Белорусия савдо майдончасида, Электрон кўргазма-ярмарка савдоларида Белорусия Республикасининг  «Шучинский маслосырзавод» ОАЖ ишлаб чиқарувчисидан янги буюртмалар қўйилмоқда.

«Шучинский маслосырзавод» ОАЖ озиқ-овқат ишлаб-чиқарувчиси томонидан 180 тонна ҳажмида қуруқ сут, пишлоқ ва сарёғ товар позициялари қўйилди.

Ҳозирги кунда «Шучинский маслосырзавод» ОАЖ  «Гродномясомолпром» холдинг бошқарув компанияси таркибига киради, ва Гродно вилоятининг етакчи корхоналаридан бири ҳисобланиб, 6,6542га майдонига  ва кунига 450 тонна сут ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

«Шучинский маслосырзавод» ОАЖ дунё миқёсидаги машҳурликни биринчи навбатда ишлаб чиқарадиган маҳсулотининг сифати билан қозонган. 2018 йилда компания сифат менежменти тизими бўйича, FSSC 22000 -  озиқ- овқат маҳсулоти ҳавфсизлиги сертификатини олган, ва бу, сифат сиёсати истеъмолчиларни ва бошқа манфаатдорлар томонидан тўлиқ қониқтирилишига асосланган. Ҳамда, 2017 йилда компания HALAL исломий стандартига  мувофиқлик сертификатини олган.

«Шучинский маслосырзавод» ОАЖ ишлаб чиқаришни кенг миқёсда модернизация қилишни давом эттирмоқда. Компаниянинг сифат ва ҳавфсизлик  сиёсатининг асосий мақсади – янги ҳавфсиз маҳсулот турларини яратишдир.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 10061