Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши аъзолари “ЎзРТХБ” АЖ га ташриф уюштиришди
2018 йил 19 октябрь куни Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича биринчи форуми доирасида Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши аъзолари “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси”га ташриф буюрдилар.
БатафсилБиржа савдолари ва электрон тижоратнинг замонавий шакли ва ривожланиш истиқболлари
2018 йил 17 октябрда Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти томонидан оммавий ахборот воситалари учун “ЎзРТХБ да биржа савдолари ва электрон тижоратнинг замонавий шакли ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўтган ҳафтада экспортнинг ярмидан ортиғини пахта толаси ташкил қилди
Жорий йилнинг 8 октябрдан 12 октябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 638,6 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 27,5 %га ортиқ эканлигини кўрсатди.
Ҳафта давомида биржа орқали 7 млн АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги товарлар экспорт қилинди
Жорий йилнинг 2 октябрдан 5 октябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 500,6 млрд сўмлик битимлар тузилди.
«ЎзРТХБ» АЖ Тошкент филиали навбатдаги семинарни ўтказди
2018 йил 8 сентябрда Тошкент давлат аграр университетида “ЎзРТХБ” АЖ фаолиятига бағишланган навбатдаги ўқув семинар ўтказилди. Мазкур тадбир “ЎзРТХБ” АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги 602-сонли «Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорини ижро этиш доирасида ташкиллаштирилди. Учрашувдан кўзланган мақсад ёшлар, талабалар ва тадбиркорларни биржа фаолияти билан таништиришдан иборат бўлди.
«ЎзРТХБ» АЖ вакиллари Қирғистонга ташриф буюришди
2018 йил 2-3 октябрларда Чўлпон-Ота (Қирғистон) да “Қирғистон ва Ўзбекистон товар-хомашё биржаларининг интеграцияси, ўзаро алоқалар, имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди. Анжуманда “ЎзРТХБ” АЖ раҳбарлари ва вакиллари иштирок этдилар. “Қирғистон Фонд Биржаси” ЁАЖ мазкур тадбирни ташкилотчиси сифатида қатнашди.
Бир ҳафта давомида листинг комиссияси томонидан очилган шартномалар сони икки баробардан ҳам ошиб кетди
Жорий йилнинг 24 сентябрдан 28 сентябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 729,6 млрд сўмлик битимлар тузилди.
XARID.UZ давлат харидлари бўйича электрон тизимга ўзгартиришлар киритилди
2018 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг ПҚ-3953 сонли "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори қабул қилинди.
Устоз ва мураббийлар куни муборак бўлсин!
Матонатингиз ва биз ўқувчиларга бўлган муҳаббатингиз ҳамда садоқатингизни юксак қадрлаймиз.