Санкт-Петербургда табиий газнинг биржа бозорига бағишланган анжуман ўтказилди | Новости

21 Май 2018

Жорий йил 17-18 май кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Россия газ бозори. Биржа савдолари 2018” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Мазкур конференция табиий газ бўйича Россия биржа бозорининг барча иштирокчиларининг учрашуви ва мулоқоти учун умумий ва муҳим майдон ҳисобланади.

Тадбир Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржаси ва Creon Energy компанияси билан биргаликда ташкил этилди. Халқаро конференцияда “ЎзРТХБ” АЖ вакиллари “Москва биржаси” ОАЖ таклифига биноан иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда “Газпром”, “Роснефть”, “Новатэк”, “Лукойл” ва табиий газнинг асосий истеъмолчилари “Металлинвест”, “НЛМК”, “ММК”, “Уралхим” каби 50 дан ортиқ бозор иштирокчилари қатнашди.

 Конференция давомида Россия Федерациясининг монополияга қарши курашиш федерал хизмати ёқилғи-энергетика комплексини бошқариш бошқаруви бошлиғи Дмитрий Махонин, “Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржаси” АЖ вице-президенти Антон Карпов, “Газпром” ОАЖ бошқаруви бошлиғи Андрей Чебаненко, Россия Марказий банки бошқаруви бошлиғи Павел Иванов ва бошқа маърузачилар сўзга чиқдилар.

Форумда таъкидланганидек, табиий газ бозорининг асосий мақсади фақатгина регуляторлар учун эмас, балки аввало ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун газ биржаси жозибадорлигини оширишдир. Бундан ташқари, Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржасида табиий газ биржа бозорининг ривожланиш истиқболлари ва якуний хулосалари, бозорни монополияга қарши тартибга солиш, шунингдек, механзмни мукаммаллаштириш ва истеъмолчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш масалалари кўриб чиқилди.

“ЎзРТХБ” АЖ етакчи биржа савдоларида замонавий усулларни ташкиллаштириш ва жаҳон биржалари билан ҳамкорлик доирасида биржа савдолари рискларини бошқариш бўйича ўрганиш ишларини давом эттиради.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 8449