Хабарлар

Қашқадарёда оммавий тадбирлар ўтказилди

Жорий йил 18 октябрда Қашқадарёда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг “Халқчил IPO” Roadshow тақдимоти ва журналистлар учун медиа-тренинг ўтказилди. Мазкур тадбирларда биржа аъзолари, трейдерлари, савдо иштирокчилар ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этишди.

Батафсил

Ҳудудларда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги “Биржа савдоларига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда соҳада рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” 570-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида биржа аъзолари, трейдерлари ва савдо иштирокчилари учун ўқув-амалий семинарлар бошланди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (7 – 13 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 7 – 13 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 077,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 24,4% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 81,4% биржа савдоларига, қолган 18,6% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Биржада “Ҳалқчил IPO” Roadshow тақдимоти бўлиб ўтди

2024 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси марказий офисида “Халқчил IPO” дастури доирасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ акцияларини оммавий жойлаштиришга бағишланган Roadshow тақдимоти бўлиб ўтди.

Батафсил

Биржа фаолиятига доир Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди

Аҳоли томорқаларида, фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тизимини такомиллаштириш, зарур бозор шароитларини яратиш орқали аҳоли ва деҳқонлар даромадини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги “Замонавий агрокомплекс фаолиятини илғор биржа механизмлари асосида ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 621-сон қарори қабул қилинди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (30 сентябрь – 6 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 30 сентябрь – 6 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 474,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 25,2% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 86,2% биржа савдоларига, қолган 13,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (23 – 29 сентябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 23 – 29 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 308,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,5% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 84,0% биржа савдоларига, қолган 16,0% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси акцияларининг “Халқчил IPO” си бошланди

2024 йилнинг 26 сентябрь куни Hyatt Regency меҳмонхонасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг “Халқчил IPO” Road-show тақдимоти бўлиб ўтди.

Батафсил

Биржа ходимлари учун семинар ўтказилди

2024 йилнинг 26 сентябрь куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг марказий биносида биржа ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири моҳияти ва ижроси юзасидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Батафсил