UZEX ҳафталик дайжести (30 сентябрь – 6 октябрь) | Новости

08 Окт 2024

Ўтган ҳафта давомида, яъни 30 сентябрь – 6 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 474,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 25,2% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 86,2% биржа савдоларига, қолган 13,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 736,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 78,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 355 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 19,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 133,8 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 1 420,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 12 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13 277,2 минг сўмдан 10 997,0 минг сўмгача пасайди.

Шелуха

Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 10 657,0 тонна пахта чигити шелухаси қўйилди ва унинг 6 519,0 тоннаси, яъни 61,2% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 11 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шелуха бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 190,2 минг сўмдан 3 118,5 минг сўмгача пасайди. Шелуханинг ўртача кунлик сотув ҳажми 1 630,0 тоннани ташкил қилди.

Аммиакли селитра

Биржа савдолари орқали 3 351,0 тонна аммиакли селитра сотилди. Аммиакли селитранинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 838,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 21 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитра бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 828,9 минг сўмдан 2 761,1 минг сўмгача пасайди.

Курилди: 2143