Биржа ходимлари учун семинар ўтказилди | Новости

26 Сен 2024

2024 йилнинг 26 сентябрь куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг марказий биносида биржа ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири моҳияти ва ижроси юзасидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

“Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ Комплаенс-назорат ва ахборот хавфсизлиги Бош бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган семинарда, янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг мақсади товар ёки молия бозорларида рақобатнинг чекланишига, шунингдек рақобат ёки табиий монополия шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни назорат қилишни амалга ошириш ҳамда уларга чек қўйиш билан боғлиқ бўлган, рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги, Рақобат қўмитасининг юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни реализацияси ҳолатини мониторинг қилиши юзасидан ваколатлари белгиланганлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, семинар иштирокчиларига рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун белгиланган жазо чоралари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига мувофиқ рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг савдоларга оид қисмини бузганлик учун – савдоларнинг хўжалик юритувчи субъект бўлган иштирокчиларига, давлат харидлари доирасидаги корпоратив буюртмачиларга, электрон савдолар операторларига, ташкилотчиларга – савдолар предмети бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида жарималар солишга сабаб бўлиши маълум қилинди.

Семинар якунида биржа ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Курилди: 1588