Аҳоли томорқаларида, фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тизимини такомиллаштириш, зарур бозор шароитларини яратиш орқали аҳоли ва деҳқонлар даромадини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги “Замонавий агрокомплекс фаолиятини илғор биржа механизмлари асосида ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 621-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ҳузурида ташкил қилинган “Agro Exchange” МЧЖнинг асосий вазифалари белгиланди.
Бунда аҳоли томорқаларида, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархида сотишга кўмаклашувчи биржанинг “UZEX Agro” электрон савдо платформаси 2024 йил 15 октябрга қадар ишга туширилади.
Шу билан бирга, 2025 йил 1 январга қадар аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан мазкур платформа орқали маҳсулот сотганлиги учун воситачилик ҳақи ундирилмайди.
Мазкур қарорнинг тўлиқ матни билан "ЎзРТХБ" АЖ расмий вебсайтининг Меъёрий-ҳуқуқий актлар бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.
Курилди: 2339