UZEX биржасининг 2023 йилдаги TOP-10 энг муҳим воқеалари
Якунланаётган 2023 йилда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ фаолиятида бир қатор янгиликлар ва муҳим ўзгаришлар содир бўлди. Ана шундай катта аҳамият касб этган 10 та энг муҳим воқеаларни сарҳисоб қилиб чиқамиз.
BatafsilUZEX ҳафталик дайжести (18 – 24 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 18 – 24 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 402,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,4% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 48,4% биржа савдоларига, қолган 51,6% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Биржада имконияти чекланган ёшлар ва болалар учун Янги йил байрами муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди
22 декабрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази аъзолари томонидан Янги йил байрами муносабати билан хайрия тадбири ташкил этилди.
Ҳудудларда фермерлар ва кластерлар учун ўқув-амалий семинарлар бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-205-сон Фармони ижросини таъминлаш доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида фермерлар ва кластерлар учун ўқув-амалий семинарлар бошланди.
UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 11 – 17 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 258,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 73,0% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 78,4% биржа савдоларига, қолган 21,6% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
“Fitch Rating” агентлиги UZEX биржасининг рейтингини қайта тасдиқлади
“Fitch Ratings” агeнтлиги “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг халқаро рейтинги баҳосини “B” (барқарор кутилма) даражасида қайта тасдиқлади.
Биржанинг логистика портали такомиллаштирилмоқда
Биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотларни ташишда бозор тамойилларини кенг қўлланилишини таъминлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва шаффофликни ошириш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг e-logistika.uzex.uz электрон логистика порталида модерatsiя амалиёти жорий этилмоқда.
Пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотишга доир Президент фармони қабул қилинди
Қишлоқ хўжалиги соҳасида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантириш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасидаги муносабатларни бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.
UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 4 – 10 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 883,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 30,4% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 72,3% биржа савдоларига, қолган 27,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.