“Fitch Rating” агентлиги UZEX биржасининг рейтингини қайта тасдиқлади | Новости

15 Дек 2023
“Fitch Ratings” агeнтлиги “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг халқаро рейтинги баҳосини “B” (барқарор кутилма) даражасида қайта тасдиқлади.
 
“Fitch Ratings” агентлиги томонидан берилган навбатдаги ҳисоботда компаниянинг мустаҳкам бизнес-модели ва юқори рентабеллик кўрсаткичлари ҳамда корпоратив қарздорлигининг йўқлиги ҳисобга олинган.
 
Мазкур халқаро рейтинг “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг очиқ бизнес стратегияси, шаффоф молиявий ҳисоботи ва ривожланган корпоратив бошқарувини тасдиқлайди, ҳамда маҳаллий мижозлар ва халқаро инвесторларнинг биржа фаолиятига нисбатан бўлган ишончини оширади.
 
Маълумот учун: “Fitch Ratings” - америка корпорaцияси бўлиб, халқаро рейтинг агентлиги сифатида танилган. Компания жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тушунчалар ва маълумотлар билан таъминлашга ихтисослашган.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR bo'limi

Курилди: 3015