Қишлоқ хўжалиги соҳасида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантириш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасидаги муносабатларни бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади.
Фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек, кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хомашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилади ёки (ва) қайта ишланади.
Шунингдек, пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта) тўлиқ ҳажмда биржа орқали сотилади.
Фармон билан пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишнинг янги тартиби ҳам белгиланган.
Фармоннинг тўлиқ матни билан “ЎзРТХБ” АЖ расмий вебсайтининг “Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар” бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.
Курилди: 4305