Биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотларни ташишда бозор тамойилларини кенг қўлланилишини таъминлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва шаффофликни ошириш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг e-logistika.uzex.uz электрон логистика порталида модерaция амалиёти жорий этилмоқда.
Мазкур амалиёт жорий йилнинг 18 декабридан бошлаб Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг e-logistika.uzex.uz электрон логистика порталига аукцион ўтказиш тўғрисидаги киритиладиган эълонлар ва тўғридан-тўғри тузилган шартномалар ҳақидаги маълумотларга нисбатан қўлланилади.
Биржа мижозларига қулайлик яратиш мақсадида модерatsiя жараёнлари ҳар иш кунлари порталга маълумот киритилган вақтдан бошлаб 1 соат мобайнида тезкорлик билан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, e-logistika.uzex.uz электрон логистика портали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон қарорига мувофиқ юк ташиш соҳасида шаффофликни таъминлаш ва соғлом рақобатни яратиш мақсадида жорий этилган.
Курилди: 3369