Биржа фаолиятининг 2024 йил 9 ойлик якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди
2024 йил 29 октябрда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари учун “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятининг 2024 йил 9 ой якунлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
BatafsilUZEX ҳафталик дайжести (21 – 27 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 21 – 27 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 174,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 0,6% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 82,8% биржа савдоларига, қолган 17,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Ҳудудларда электрон тижорат ва давлат харидлари бўйича ўқув семинарлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида электрон тижорат ва давлат харидлари электрон савдо тизимларида яратилган янги имкониятлар бўйича ўқув-амалий семинарлар ўтказмоқда.
Ҳудудларда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги “Биржа савдоларига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда соҳада рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” 570-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида биржа аъзолари, трейдерлари ва савдо иштирокчилари учун ўқув-амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда.
Фарғонада оммавий тадбирлар ўтказилди
Жорий йил 22-23 октябрь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Фарғона филиалида тадбиркорлар учун янги савдо воситалари бўйича семинар ва журналистлар учун медиа-тренинг ўтказилди.
UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 14 – 20 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 194,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,8% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 80,1% биржа савдоларига, қолган 19,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Ҳудудларда тадбир иштирокчилари учун “Халқчил IPO” Roadshow тақдимотлари бўлиб ўтди
2024 йил 14-19 октябрь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Қорақалпоғистон, Хоразм, Андижон, Фарғона, Наманган, Навоий, Бухоро, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудий филиалларида “Халқчил IPO” дастури доирасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ акцияларини оммавий жойлаштиришга бағишланган Roadshow тақдимотлари бўлиб ўтди.
Қашқадарёда оммавий тадбирлар ўтказилди
Жорий йил 18 октябрда Қашқадарёда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг “Халқчил IPO” Roadshow тақдимоти ва журналистлар учун медиа-тренинг ўтказилди. Мазкур тадбирларда биржа аъзолари, трейдерлари, савдо иштирокчилари ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этишди.
Ҳудудларда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари бошланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги “Биржа савдоларига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда соҳада рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” 570-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида биржа аъзолари, трейдерлари ва савдо иштирокчилари учун ўқув-амалий семинарлар бошланди.