Xabarlar


Биржада навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

2023 йил 19 апрелда “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари учун “Товар бозорларида биржа механизмларни жорий этиш натижалари ва истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Batafsil

UZEX платформасида IP телефон рақамлари сотила бошлади

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz савдо тизими орқали харидоргир рақамлар комбинациясига эга бўлган IP телефон рақамлар сотила бошланди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (10 – 16 апрель)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 10-16 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 297,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,7% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 85,2% биржа савдоларига, қолган 14,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil

Беларусь биржаси вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюрди

13 апрелда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) ва Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ) ўртасида имзоланган Стратегик ҳамкорлик келишувининг ижросини таъминлаш доирасида Беларусь биржаси вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар.

Batafsil

Беларусь брокерлари Ўзбекистон биржасида аккредитациядан ўтди

12 апрель куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ)нинг марказий офисида Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ)нинг брокерлари ва мутахассисларига сертификатларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда икки биржанинг раҳбарлари, мутахассислари ва брокерлари иштирок этдилар.

Batafsil

Йирик солиқ тўловчилари учун давлат харидлари соддалаштирилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича савдо тизими xarid.uzex.uz да иштирок этаётган йирик солиқ тўловчи тоифасига кирувчи давлат буюртмачиларига қўшимча қулайлик яратилди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 апрель)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 543,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,1% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 83% биржа савдоларига, қолган 17% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (27 март – 2 апрель)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 март – 2 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 517,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 69,3% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 83,7% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 16,0% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Batafsil

1-29 апрелда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

1-29 апрелда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

Batafsil