Xabarlar


UZEX ҳафталик дайжести (29 май – 04 июнь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 май – 04 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 506,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,1% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 70,3% биржа савдоларига, қолган 29,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil

Далян товар биржаси билан ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда

Биржалараро алоқаларни ривожлантириш ва янги биржа воситаларини жорий этиш чора-тадбирлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) Далян товар биржаси (DCE) билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда.

Batafsil

Хитойда уч томонлама меморандум имзоланди

Жорий йил 29 майда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва “China Zheshang Bank” АЖ Хитой банки ўртасида уч томонлама Ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 май)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 май кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 178,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,8% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 83,3% биржа савдоларига, қолган 16,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil

Биржанинг Бухоро филиалига пресс-тур ташкиллаштирилди

Жорий йил 25 майда “Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ва биржада шаффофликни таъминлаш” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Бухоро филиалига пресс-тур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Batafsil

Ўзбекистон ва Покистон биржалари ҳамкорлик алоқаларини кучайтирмоқда

2023 йилнинг 22 май куни Покистон товар биржаси (PMEX) президенти Эжаз Али Шоҳ бошчилигидаги делегация Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига ташриф буюрди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (15 – 21 май)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 май кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 240,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,9% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 83,0% биржа савдоларига, қолган 17,0% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil

17-31 майда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

17-31 майда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

Batafsil

Биржада “яшил энергетика секцияси” очилади

Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш мақсадида 2023 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил энергия” сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-156-сон қарори қабул қилинди.

Batafsil