Давлат харидлари тизимида янги хизмат тури жорий этилди | Новости

21 Авг 2023
Бюджет буюртмачиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz электрон тизимида навбатдаги янгилик жорий этилди.
 
Хусусан, бюджет буюртмачилари тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар бўйича амалга оширилган тўловлар тўғрисида маълумотлардан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.
 
Тўғридан-тўғри тузилган асосий шартнома бўйича харид қилинган товар (хизмат, иш)лар учун ўтказилган маблағларга доир батафсил маълумотлар бюджет буюртмачиларнинг шахсий кабинетининг “қўшимча келишув” бўлимида акс эттирилмоқда. Мазкур хизмат тури амалга оширилган тўловларни инобатга олган ҳолда, қўшимча келишувларни тузиш жараёнини енгиллаштиради.
 
Тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар давлат харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турларидан бири бўлиб, улар тўғрисида маълумотлар давлат харидлари бўйича электрон тизимга жойлаштирилади.
 
 

Манбаа : PR отдел АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 2305