Давлат харидлари мавзусида вебинар ўтказилди | Новости

20 Июл 2023
Жорий йил 20 июль куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий офисида давлат харидлари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган вебинар ўтказилди.
 
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг давлат харидлари тизимидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида ташкиллаштирилди.
 
Вебинарда давлат харидлари соҳасидаги Ваколатли орган ва назорат қилувчи органлар ҳамда 100 дан ортиқ давлат буюртмачилари ва етказиб берувчиларининг вакиллари иштирок этишди.
 
 
Вебинар очиқ мулоқот шаклида ўтказилди ва унда давлат харидлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар юзасидан фикрлар алмашишди. Хусусан, учрашувда электрон давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, биржа мижозларига сифатли хизмат кўрсатиш, интерактив хизматлар сонини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.
 
Жонли муҳокамалар давомида вебинар иштирокчилари давлат харидлари тизимини янада ривожлантириш бўйича ўз таклифларини киритдилар ва биржа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
 

Источник : PR отдел АО "УзРТСБ"

Курилди: 3044