Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 605,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 118,0% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 73,9% биржа савдоларига, қолган 26,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 602,4 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 185,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 909 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 9,8 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 925,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Ун
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 73 159,0 тонна ун қўйилди ва унинг 7 399,0 тоннаси, яъни 10,1% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 188 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда уннинг барча навлари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 183,0 минг сўмдан 4 162,6 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 1 480,0 тоннани ташкил қилди.
Аммофос
Биржа савдоларига 3 197,0 тонна аммофос қўйилди ва унинг 2 177,0 тоннаси, яъни 68,1% сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 435,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 447,8 минг сўмдан 6 434,8 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 та харидор иштирок этди.
Техник чигит
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 18 201,0 тонна техник чигит қўйилди ва ундан 10 348,0 тоннаси, яъни 56,9% қисми сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигит бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 399,0 минг сўмдан 4 276,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 15 та харидор иштирок этди.
Курилди: 4716