UZEX ҳафталик дайжести (27 сентябрь – 3 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 сентябрь – 3 октябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 794,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 18,9% га камдир.
БатафсилИқтисодий форумда UZEX биржаси фаолиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
Жорий йил 29-30 сентябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Иқтисодий Форуми ўтказилди. Тадбирда 100дан ортиқ ташкилотлар, хусусан, халқаро молия институтлари, хорижий вакилликлар, йирик банклар ва инвесторлар, консалтинг ва аудиторлик компанияларининг 300дан зиёд юқори мартабали вакиллари иштирок этдилар.
UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 сентябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 сентябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 212,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 20,9% га кўпдир.
Биржа раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти тадбиркорлари билан сайёр учрашувлар ўтказди
Жорий йил 23-24 сентябрь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Хусусан, бизнес вакиллари билан учрашувлар Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ҳамда Хоразм вилоятининг Хазорасп, Тупроққалъа ва Боғот туманларида ташкил этилди.
UZEX биржасида хитойлик мутахассислар билан амалий анжуман ўтказилди
Жорий йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий биноси ва Хитой Халқ Республикаси Циндао шаҳри Тижорат Бюроси офисида “Трансчегаравий электрон тижорат. Тенденциялар ва истиқбол” мавзусида видео-форум ўтказилди.
Қаршида тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашув ўтказилди
2021 йил 23 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакилларининг вилоят тадбиркорлари ва ёшлари билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.
UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 сентябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 сентябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 829,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,1% га камдир.
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар Фарғона водийсида ўтказилди
2021 йил 16-18 сентябрларида Андижон, Наманган ва Қўқонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг раҳбарияти тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.
29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" мавзусидаги Форум ўтказилади
"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамияти жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" мавзусидаги Форумда иштирок этади.