Биржа вакиллари Олмалиқда семинар ўтказишди
Жорий йил 18 август куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг раҳбарлари ва бир гуруҳ мутахассислари “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” АЖга ташриф уюштиришди.
БатафсилUZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 674,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,3% га ортиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5031-сон Қарорини ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
2021 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон "Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг ижроси” мавзусида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг матбуот анжумани ташкил этилди ва тадбир марказий телеканалларда тўғридан-тўғри эфир орқали намойиш этилди.
Биржа ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама меморандум имзолади
2021 йил 4 август куни Қозоғистоннинг Олмати шахрида «Трастбанк» ХАБ, «Ўзбекистон республика товар — хом ашё биржаси» АЖ ва «Bank Center Credit» АЖ (Қозоғистон) ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
UZEX ҳафталик дайжести (02 – 08 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 02 – 08 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 620,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,4% га камдир. Бунда сотувларнинг 87,8% - биржа савдолари; 1,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 10,5% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
UZEX платформасида қисқа рақамлар сотила бошланди
Жорий йил 5 август куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти ахборот тизимида талаб қилиб олинадиган рақамлар комбинациясида қисқа (4 рақамлик) рақамлардан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукцион ўтказиш бўйича шартнома тузилди.
UZEX ҳафталик дайжести (26 июль – 1 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 26 июль – 1 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 644,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 28,6% га кўпдир.
Наманганда тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашув ўтказилди
2021 йил 30 июль куни Наманганда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакилларининг вилоят тадбиркорлари ва ёшлар билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.
UZEX ҳафталик дайжести (19 – 25 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 19 – 25 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 278,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,8% га камдир. Бунда сотувларнинг 84,6% - биржа савдолари; 0,9% - кўргазма-ярмарка савдолари; 13,8% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.