UZEX биржаси ISO бўйича халқаро амалий анжуманда иштирок этди | Новости

06 Окт 2021

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари XI Марказий Осиё савдо форуми доирасида “Бошқарув тизимларидаги фикрлашни ўзгартириш: ISO ташкилотларининг бизнесни барқарор ривожлантириш учун 2021 йил стандартлари ва амалиёти” мавзусида халқаро амалий онлайн-конференция ўтказилди. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан ташкил этилган конференцияда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳам иштирок этди.  

Таъкидлаш керакки, Covid-2019 дан кейин ишларни тиклаш ва бизнес самарадорлигини ошириш учун ISO 9001 + ISO 10014:2021, ISO 37001 (ISO/UNIDO 2021), ISO 45001:2018 + ISO/PAS 45005:2020, ISO 22000:2018 (2021), ISO/PAS 5643:2021 ва ISO 19011:2018 асосида 2021 йилнинг янги халқаро стандартларига бағишланган анжуман Марказий Осиёда биринчи марта ташкил этилди.

Анжуман иштирокчиларига ISO 10014:2021 “Сифат менеджменти. Молиявий ва иқтисодий манфаатларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар” асосида ISO 9001 стандартини қўллашнинг молиявий-иқтисодий фойдаси ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Тадбир давомида ташкилотчилар Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) ва UNIDO томонидан ISO 37001 ни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича 2021 йилги амалий тавсияларни тушунтириб бердилар.

Шунингдек, конференцияда ISO 19011:2018 асосида ички аудиторлар самарадорлигини ошириш учун янги ва долзарб йўналишлари хусусида сўз борди. Тадбир якунига кўра конференцияда фаол иштирок этган UZEX биржасига сертификат топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ISO 9001:2015 – сифат менеджменти тизими ва ISO 37001:2016 – коррупцияга қарши курашишни бошқаришнинг халқаро стандарти каби сертификатларга эгадир.

Источник : “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Курилди: 2994