Хабарлар


UZEX: апрель ойида асосий ўзгаришлар

2021 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида жами 25,0 трлн сўмлик битимлар тузилди ва ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56% га кўпдир. Бунда, тузилган битимлар ҳажмининг 88,4% биржа савдоларига, қолган қисми эса электрон тижорат савдо тизимлари, шу жумладан кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат харидлари, авторақам ва мобиль рақам онлайн аукционларига тўғри келади.

Батафсил

Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказилди

Жорий йил 30 апрелда “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари – Товар бозорларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш маркази директори Набихон Саматов Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказди.

Батафсил

Нукусда тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашув ўтказилди

2021 йил 29 апрель куни Қорақолпоғистон Республикасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакилларининг вилоят тадбиркорлари ва ёшлар билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайджести (19 – 25 апрель)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 19 – 25 апрель кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 641,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,9% га камдир.

Батафсил

Биржада трейдерлар малакасини ошириш бўйича ўқув семинарлар бошланди

Жорий йил 22-24 апрель кунлари Фарғона вилоятида биржа аъзоларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида трейдерлар, брокерлар ва савдо майдончалари учун ўқув-амалий семинарлар ўтказилди.

Батафсил

“ЎЗРТХБ” АЖ ФАОЛИЯТИНИНГ 2021 ЙИЛ I-ЧОРАК ЯКУНЛАРИ

2021 йилнинг I-чораги якунларига кўра “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 17 966,3 млрд сўмни ташкил қилди ва 2020 йилнинг I-чорагига нисбатан 47,5% га ўсди.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5031-сон Қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

2021 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон "Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг ижроси” мавзусида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг матбуот анжумани ташкил этилди ва тадбир марказий телеканалларда тўғридан-тўғри эфир орқали намойиш этилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайджести (12 – 18 апрель)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 12 – 18 апрель кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 708,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,3% га камдир. Бунда сотувларнинг 86,8% - биржа савдолари, 2,2% - кўргазма-ярмарка савдолари, 10,6% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайджести (5 – 11 апрель)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 5 – 11 апрель кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 748,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 23,1% га камдир. Бунда сотувларнинг 86,5% – биржа савдолари, 4,8% – кўргазма-ярмарка савдолари, 8,4% – электрон давлат харидлари ва 0,3% – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил