UZEX чет эллик талабалар учун семинар ўтказди | Новости

24 Июн 2021

Жорий йил 24 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси марказий офисининг биносида Тошкент аграр университетида таҳсил олаётган афғонистонлик талабалар учун университет ўқитувчилари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.  

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад талабаларнинг биржа фаолияти, электрон савдолар ва савдо майдончаларини ташкил этиш бўйича профессионал билим ва кўникмаларини оширишдан иборат бўлди. Шунингдек, семинар иштирокчилари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида жорий қилинган энг сўнгги янгиликлар билан таништирилди.

Семинар дастури қизиқарли ўтди. Унинг доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолияти, хусусан, ташкил этилиш тарихи, савдо механизми ва биржанинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ маълумот берилди.

Тадбир давомида савдо платформалари ва биржа фаолияти ҳақидаги шунингдек, биржанинг асосий мақсадини акс эттирувчи тақдимот намойиш этилди. Асосий эътибор очиқ ва шаффоф савдолар ўтказилиш жараёнида биржа савдо платформаларининг имкониятларини қўллаш масаласига қаратилди. Хусусан, семинар иштирокчилари биржанинг хорижий валюта савдо майдончаси ва ярмарка савдоларида йўлга қўйилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Семинар-тренинг фаол мулоқот шаклида ўтди, тадбир иштирокчилари биржа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ўтказилган семинар ҳар томонлама фойдали ва самарали бўлганлигини таъкидлашди. Талабалар ва ўқитувчилар учун биржа биносида экскурсия ташкил этилди.

Тадбир якунида семинар иштирокчилари томонидан ушбу тадбирларнинг ўтказилиши самарали эканлиги ва улар бошқа мамлакатларда ҳам тақдим этилаётган биржа хизматлари сифатини оширишга кўмак бериши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек бундай тадбирларни доимий равишда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Курилди: 2543