Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 сентябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 212,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 20,9% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 85,5% - биржа савдолари; 0,9% - кўргазма-ярмарка савдолари; 13,3% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 700,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 42,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 841 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 8,0% биринчи тоифадаги авторақамларга; 13,8% иккинчи; 10,9% учинчи; 12,5% тўртинчи; 19,1% бешинчи ва 35,7% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 892,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Суюлтирилган газ
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 1 755,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг бутун ҳажми, яъни 100,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 81 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 357,5 минг сўмдан 6 273,9 минг сўмга, яъни 1,3% га пасайди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 335,3 минг сўмни ташкил этди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 19 701,0 тонна пахта толаси қўйилди ва улардан 4 288,0 тоннаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 858 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 23 071,0 минг сўмдан 22 147,0 минг сўмгача, яъни 4,0% га пасайганини таъкидлаш лозим.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржада автомобиль бензинининг нархи бироз пасайди. Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 68 379,0 тонна бензин қўйилди ва улардан 45 492,8 тоннаси, яъни 66,5% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 9,1 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 110,9 минг сўмдан 6 984,8 минг сўмгача, яъни 1,8% га пасайди.
Ўтган ҳафтада АИ-80 русумли автомобиль бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 7 065,1 минг сўмни, АИ-91 – 9 530,4 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4664-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасаруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан биржа савдоларига қўйиладиган автомобиль бензинининг бошланғич нархлари, жаҳон биржаларидаги Brent нефтининг котировкаларидан келиб чиқиб шаклланади.
Турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Источник : “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Курилди: 2803