29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" мавзусидаги Форум ўтказилади | Новости

14 Сен 2021

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамияти жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоб ва истиқболи" мавзусидаги Форумда иштирок этади.

Ўзбекистон Иқтисодий Форуми доирасида сўнгги беш йилдаги иқтисодий ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон тажрибасини замонавий усуллар ёрдамида таҳлил қилиш ҳамда истиқболдаги ислоҳотлар мундарижасининг

- Макроиқтисодий ислоҳотлар;

- Давлат иштирокидаги корхоналар трансформацияси;

- Давлат иштирокидаги банклар трансформацияси;

- Капитал бозорларини ривожлантириш;

- Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва хусусийлаштириш

йўналишлари бўйича фикр алмашинилади.

Тадбир гибрид (анъанавий ва онлайн) шаклда бўлиб, ижтимоий тармоқларда жонли эфир орқали ёритилиб борилади.

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамияти ҳомий сифатида форумда иштирок этади.

Юқори Халқаро даражадаги Форум доирасида иштирок этиш ва батафсил маълумот билан

economic-forum.uz ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Источник : “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Курилди: 4811