“ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
2020 йил 22 май куни биржанинг марказий биносида “ЎзРТХБ” АЖ акционерларининг 2019 йил натижалари бўйича умумий йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.
БатафсилUZEX ҳафталик дайжести (18 – 24 май)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 18 – 24 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 209,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,6% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 89% - биржа савдолари, 7% - кўргазма-ярмарка савдолари, 4% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
UZEX биржаси мутахассислари учун навбатдаги вебинар ўтказилди
18 май куни «ТЭК-Торг» электрон савдо майдончаси (Россия Федерацияси) нинг мутахассислари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ходимлари учун навбатдаги вебинарни ўтказишди.
ЎзРТХБ халқаро ISO 9001:2015 сертификати талабларига мувофиқлигини тасдиқлади
UZEX биржаси иш сифатини ошириш йўлида яна бир қадам ташлади. “ЎзРТХБ” АЖнинг сифат менежмент тизимини қайта сертификатлашни муваффақиятли якунлаб, биржа савдолари, электрон давлат харидлари ва электрон тижоратни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мос, деб топилди.
UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 май)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 11 – 17 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 046,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,8% га камдир. Бунда сотувларнинг 89% - биржа савдолари, 5% - кўргазма-ярмарка савдолари, 6% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
БУТБ мутахассислари ЎзРТХБ ходимларига вебинар ўтказди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси видеоконференц алоқаси ёрдамида хорижий биржалар билан ишбилармонлик муносабатлари ва ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттирмоқда.
UZEX биржаси etender.uzex.uz электрон танлов ва тендерни ишга туширди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz нинг оператори сифатида электрон танлов ва тендер савдо тизимини etender.uzex.uz янги вебсайтида ишга туширди.
Биржада 217,3 млрд сўмлик форвард шартномалари тузилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида форвард савдолари ўтказила бошлаган пайтдан бошлаб, яъни 2020 йилнинг 30 мартидан бугунги кунга қадар форвард шартномалари асосида 217,3 млрд сўмлик шакар сотилди.
UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 май)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 4 – 10 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 066,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 92% - биржа савдолари, 4% - кўргазма-ярмарка савдолари, 4% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.