UZEX биржаси иш сифатини ошириш йўлида яна бир қадам ташлади. “ЎзРТХБ” АЖнинг сифат менежмент тизимини қайта сертификатлашни муваффақиятли якунлаб, биржа савдолари, электрон давлат харидлари ва электрон тижоратни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мос, деб топилди.
2020 йил март ойи давомида “CERT International” (Словакия) сертификатлаш бўйича мустақил органининг ташқи аудиторлар комиссияси томонидан “ЎзРТХБ” АЖнинг сифат менежмент тизими қайтадан сертификатлаштирилди.
Аудит таҳлилини ўтказиш мақсадида Бошқарув раисининг стратегик ривожланиш, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари К. Прокудина бошчилигида биржа ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилди.
Қайта сертификатлаштириш аудити давомида “ЎзРТХБ” АЖ бўлимларининг фаолиятининг ISO 9001:2015 стандарти талабларига мос келиши, биржанинг сифат менежменти тизими амалиёти ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари баҳоланди.
Узлуксиз ишлайдиган тизимнинг асосий белгиси бу биржа мижозларининг талабларини тўлиқ қондириш учун компаниянинг ички жараёнларни доимий равишда такомиллаштиришдир. Аудит якунига кўра биржа нафақат инфратузилмани такомиллаштиришни, балки кадрлар ресурсларини ривожланиши ҳам намойиш этди. Хусусан, сифат менежменти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун, “ЎзРТХБ” АЖ ходимлари махсус ўқув машғулотларини, шу қаторда IRCA (International Register of Certificated Auditors) тренингларини муваффақиятли якунладилар.
Биржа хизматларини кўрсатиш сифати, мижозлар билан алоқанинг самарадорлиги, мақсад ва вазифаларга эришиш даражалари алоҳида ўрганилди.
Аудит натижаларига кўра, ҳеч қандай номутаносибликлар ва камчиликлар аниқланмади. Аудиторлар асосий бўлимлар раҳбарларининг етарли билимга эга эканликларини, истеъмолчиларга қаратилган эътиборни ва дастурий маҳсулотлар ишланмаларини “ЎзРТХБ” АЖнинг кучли жиҳати эканлигини таъкидлашди. Шу билан бирга биржада менежмент тизими сифатини янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.
“CERT International” мустақил сертификатлаштириш органи номидан “ЎзРТХБ” АЖга сертификатни IRCA етакчи аудитори, IRCAдан рўйхатдан ўтган ўқитувчиси, TÜV Thüringen (Германия) етакчи аудитори Марат Хабибулин томонидан тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, “ЎзРТХБ” АЖ сифат менежменти тизимини халқаро стандартларига мувофиқлигини тасдиқловчи ISO 9001:2015 сертификатини 2017 йилда олишга муваффақ бўлган эди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 5985