18 май куни «ТЭК-Торг» электрон савдо майдончаси (Россия Федерацияси) нинг мутахассислари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ходимлари учун навбатдаги вебинарни ўтказишди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг халқаро биржалар билан ҳамкорлигини кенгайтириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари доирасида бўлиб ўтди.
Вебинар видеоконференц алоқа орқали очиқ суҳбат ва “Санкт-Петербург халқаро товар-хом ашё биржаси” АЖ шуъба корхонаси – “ТЭК-Торг” электрон савдо тизимининг тақдимоти шаклида ўтказилди. Хусусан, тадбирда «ТЭК-Торг» электрон савдо тизимининг асосий хизматлари ва алоҳида савдо секциялари, давлат харидларини амалга ошириш ва товар етказиб берувчилар билан ишлаш тартиблари ҳамда вебсайтнинг бошқа функциялари намойиш этилди.
Шунингдек, электрон савдо тизимининг шаффофлиги, ахборот хавфсизлиги, кенг рақобат, майда операцияларни автоматлаштириш ва уларнинг аутсорсинги каби афзалликлари алоҳида кўриб чиқилди.
ЎзРТХБ ходимлари “ТЭК-Торг” электрон савдо майдончаси томонидан давлат харидлари доирасида тақдим этиладиган хизматларнинг барча турлари, шу жумладан етказиб берувчиларни жалб қилиш ва харидларни қидириш, электрон ҳужжатлар алмашинуви, савдо иштирокчиларини ўқитиш, маркетинг тадқиқотлари ва ахборот таъминоти билан яқиндан танишиб чиқдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ходимлари электрон давлат харидларини ташкил этиш бўйича қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 5744