Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида форвард савдолари ўтказила бошлаган пайтдан бошлаб, яъни 2020 йилнинг 30 мартидан бугунги кунга қадар форвард шартномалари асосида 217,3 млрд сўмлик шакар сотилди.
Биржа савдоларига форвард шартномалари бўйича 46,2 минг тонна шакар қўйилиб, улардан 41,1 минг тоннаси ёки қарийиб 90% сотилди. Ўтказилган форвард савдоларининг якунларига кўра шакар деярли бошланғич нархда яъни маҳсулотнинг бир тоннаси ўртача 5 288,1 минг сўмдан сотилди.
Форвард савдоларида сотувчи сифатида “Хоразм шакар” АЖ ва “Ангрен шакар” АЖ шакар ишлаб чиқарувчилари ҳамда 21 та харидор корхоналар иштирок этишди. Сотилган шакар ҳажмининг аксарият қисми, яъни 61% – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, 26% – Қашқадарё вилояти ва 10% – Фарғона вилояти харидорларининг улушларига тўғри келди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакар бўйича ўтказилган анъанавий биржа савдоларида шаклланган ўртача нархлар шакарнинг бир тоннаси учун 5 360,7 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, форвард савдолари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги “Товар хомашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 170-сон қарорига мувофиқ ўтказилмоқда.
Форвард шартномаси – муддатли шартнома бўлиб, унга кўра сотилаётган товар учун нарх шартнома тузилган кунда белгиланади, товарни етказиб берилиши эса белгиланган муддатда келажакда амалга оширилади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 8833